Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Нексия» ва автобус тўқнашувида ҳайдовчилардан бири қурбон бўлиб, 3 нафар йўловчи тан жароҳати олди
ЙТҲ юзасидан Беруний тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 7 май куни соат 20:10ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Олтинсой МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1972 й.т. М.А. “Нексия” русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1990 й.т. Ш.Н. бошқарувидаги “Isuzu” русумли автобус билан тўқнашган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, 48 ёшли М.А. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина йўловчилари, 1976 й.т. М.У., 1976 й.т. Р.М. ҳамда “Isuzu” русумли автобус йўловчиси, 1997 й.т. М.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Беруний тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026