«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари»: Талафотлар бартараф этилмоқда
27 апрель куни мамлакатимизга кучли шамол оқимининг кириб келиши оқибатида қатор ҳудудларда, айниқса Бухоро вилояти электр таъминотида аварияли узилиш ҳолатлари кузатилди. Табиий офат электр тармоқларига жиддий шикаст етказди.
Талафотларни тез фурсатларда тўла бартараф этиш мақсадида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан барча ресурслар ишга солиниб, зудлик билан таъмирлаш, тиклаш ишларига киришилди.
Айни вақтда вилоятнинг жиддий талафот кўрган Олот ва Қоракўл туманларидан ташқари барча туман, шаҳар ҳудудларидаги талафотлар тўла бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминоти тикланган. Олот ҳамда Қоракўл туманларида ҳал этилиши керак бўлган талайгина ишлар мавжуд. Бироқ бу халқ тили билан айтганда «светчи»ларни асло чўчитаётгани йўқ.
Ходимларимиз бирдамлик, дадиллик, шижоат, матонат ва мардлик каби фазилатларни намоён килган ҳолда тинимсиз равишда меҳнат олиб бормоқдалар. Ҳозирда Олот тумани бўйича 500дан зиёд янги темир бетон таянчлар ўрнатилиб, ҳаво линиялари янгиланиб, 168та трансформатор пунктлари таъмирланди ва яроқсизлари ўрнига янгилари ўрнатилиб, 8 992та хонадоннинг электр таъминоти тикланди.
Қоракўл тумани бўйича 400га яқин янги темир бетон таянчлар ўрнатилди. Ҳаво линиялари янгиланиб, 148та трансформатор пунктлари таъмирланди ва яроқсизлари ўрнига янгилари ўрнатилди. Шу тариқа Қоракўлда 11 402та хонадоннинг электр энергияси таъминоти тикланди.
«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024