Конференция Profi Training бизнес мактаби томонидан ташкил этилмоқда. Унда қатнашиб, 5 кун давомида жорий йил мамлакат молия дунёсида нималар бўлишини уйдан чиқмаган ҳолда жонли эфир орқали билиб олиш мумкин.

Конференция қандай саволларга жавоб беради?

Президентнинг шу йил 24 февралдаги 4611-сонли фармонига мувофиқ, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, мажбурий тартибда МҲХСга ўтишлари керак.

Қарорда таъкидланганидек, 2021 йил якунига қадар компанияда камида 3та мутахассис, бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказларида билим олган ҳолда, «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» фанини муваффақиятли топширгани тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлиши шарт.

Шу муносабат билан, ACCA DipIFR аккредитациясидан ўтган мамлакатдаги ягона бизнес мактаб – Profi Training ўзининг чуқур билим ва бой тажрибаси билан мавзуга оид саволларга жонли эфир орқали аниқ жавоб бера оладиган мутаҳасисларни «PROFI: Хабардор бўл!» бепул онлайн конференциясига жамлади.

Саволларни https://profimsfo.uz/ ҳаволаси орқали юбориш мумкин.

Тадбир қуйидагилар учун мўлжалланган:

– МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисобот тайёрловчилар,

– 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХСга ўтувчилар,

– хорижий инвестицияларни жалб қилишни режалаштираётганлар ёки жалб қилиш жараёндагилар,

– замон билан хамнафас бўлишни истаган мутахасислар.

Конференцияни:

– дунёнинг исталган бурчагидан,

– интернет тармоғига уланиш имконини берувчи барча турдаги қурилмалардан фойдаланган ҳолда,

– ўзбек ва рус тилларида кузатиб бориш мумкин.

Онлайн конференция дастури:

18.05.2020. «Ўзбекистонда МҲХСни жадал жорий этишни рағбатлантириш чоралари»

Спикер: Дилшод Султанов – Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари