Сирдарёда янги уйларни қуриш ишлари билан учта компания шуғулланади
Сирдарё вилоятида Халқаро пресс-клубнинг сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Сардоба сув омборидаги ҳодиса ҳақида сўз юритилмоқда.
Тадбирда масъулларга амалга ошириладиган қурилиш ишларидаги тендер ҳақида савол берилди. Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятовнинг айтишича, ҳозирги кунда қуриладиган 3та жойдаги қурувчилар аниқланган.
«Зудлик билан қуриш керак бўладиган, энг салоҳиятли ва аҳолига тўғри келадиган, аҳоли томонидан жуда ҳам тез сотиб олинган уйлар..., шуларни ҳисобга олдик.
Уни ким қурганлигини ўрганиб..., «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20та уйни Whitecity Construction қуради. У компания Чилонзор туманидаги Оқтепада, Сергели туманида монолит уйлар қурган ва Талабалар шаҳарчасида ўқитувчилар учун уйлар қурган. Бу компаниянинг уй-жой қурганида нархлари ҳам, мутахассислари ҳам тўғри келади. Кўп мутахассислари янги технология бўлгани учун турклардан иборат.
Бу биринчиси. Иккинчиси - «ЭкоПарк» корхонаси. Бу «Тапоич» ҳудудининг рўпарасида экоуйлар қуриляпти, Тараққиёт кўчасидан янги кўприккача, ўша ерда қурилиш олиб борган компания.
Учинчиси - «Голд степ инвест». Бу корхона жуда кўп уйлар қурган, биттаси Қорасув даҳасида Миллий гвардия учун ёки бошқа ходимлар учун қурилаётган уйлар. Шунингдек, «Ал-Хоразмий» мактабини ҳам шу корхона қурган.
Шу учта корхона танлаб олиниб, уларга асосий шартлар қўйилиб, тезлик билан замонавий, энергия тежамкор ва сифатли уйлар қуриш қўйилган. Ҳозирги кунда лойиҳалаш ишлари билан параллел равишда мобилизация ишларини бошлаб юборишган. Уларнинг нархи бошқаларга нисбатан арзонроқ», - деди Шерзод Ҳидоятов.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024