Жаҳон | 08:24 / 17.05.2020
9155
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореяда шифохона қурилиши жойида Корея уруши вақтидаги 50 та бомба топилди 

Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда шифохона қурилиши жойида 1950-1953 йиллардаги Корея уруши вақтидаги портламай қолган 50 та бомба топилди. 

Фото: Reuters

Бу ҳақда Шимолий Кореянинг “Нодон синмун” нашри хабар берди. 

Таъкидланишича, бомбалар шифохона пойдевори учун котлован қазиш вақтида топилган. 

Маълум қилинишича, бомбалар орасида 50 ва 250 килограммлик бомбалар бор бўлган. Мутахассислар бомбаларнинг барчасини зарарсизлантирган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид