Евроиттифоқ ЖССТни қўллаб-қувватлашини эълон қилди
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ЖССТ бош директорига мактуб йўллаб, агар 30 кун ичида ташкилот ички ислоҳотларни ўтказмаса, АҚШ уни молиялаштиришни тўхтатиши билан таҳдид қилганди.
COVID-19 пандемияси вақтида ЖССТнинг ҳаракатларини таҳлил қилишни вақтинча ортга суришга тўғри келади, ҳозирда коронавирусга қарши халқаро курашга эътибор қаратиш керак, деди ЕИ дипломатияси раҳбари вакили Виржини Баттю.
У Европа иттифоқи ЖССТнинг коронавирус пандемиясига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
"Ҳозир халқаро ҳамкорликни узадиган эмас, ҳар қачонгидан ҳам бирлашадиган вақт", - деди Баттю.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесусга мактуб йўллаб, агар 30 кун ичида ташкилот ХХРдан мустақиллигини исботламаса ва ички ислоҳотларни ўтказмаса, АҚШ уни молиялаштиришни тўхтатиши билан таҳдид қилганди.
Агар ташкилот талабларни бажармаса, Вашингтон якуний тарзда ЖССТни молиялаштиришни тўхтатади.
Молиялаштиришни тўхтатиш билан бир қаторда, АҚШ ушбу ташкилотдаги аъзоликдан ҳам чиқиб кетади, дейилади мактубда.
«Мен америкалик солиқ тўловчиларининг пули эвазига ҳозирги ҳолатида Америка манфаатларини ифода этмайдиган ташкилот молиялаштирилиши давом этишига йўл қўймайман», - деб ёзди Трамп.
Мавзуга оид
19:15
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
08:35 / 12.11.2024
Евроиттифоқ Россиянинг соядаги флотига қарши санкциялар тайёрламоқда
18:52 / 08.11.2024