Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода содир бўлган ЙТҲ натижасида 19 ёшли қиз вафот этди
ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 19 май куни соат 13:30ларда, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтган 4R-76 “Қоракўл-Янгибозор-Жиғачи” автомобиль йўлининг 7-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1989 й.т. М.Ж. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1981 й.т. Н.Т. (эркак) бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасининг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси олди ўриндиғида ўтирган йўловчи, 2001 й.т. З.Н. (қиз бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Ушбу автомобиль ҳайдовчиси М.Ж. ва йўловчиси, 1979 й.т. С.А. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
13:30 / 08.02.2026
Ню Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16:19 / 07.02.2026
Зарқайнар кўчасида ЙТҲ: икки автомашина тўқнашуви қайд этилди
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026