Қорақалпоғистонда 13 ёшли фарзандини 15 000 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йилнинг 19 май куни 43 ёшли М.П. Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
У Тўрткўл туманида яшовчи “Қундуз” исмли аёл ноқонуний равишда ўз фарзандини сотмоқчи бўлиб юрганлигини баён қилган ва унинг ушбу аризасига асосан шу куни соат 21:00да Беруний тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тўрткўл туманида жойлашган намунали уйда ижарада яшаб келаётган, 38 ёшли Қундуз К. ўзининг иккинчи фарзанди, вояга етмаган 13 ёшли Д.О.ни фуқаро С.Э.га 15.000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган.
Ҳодиса содир бўлган жойдан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ доллари ҳамда қолган 14.600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда олинган.
Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) банди билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
19:17 / 28.11.2024
Саккиз йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди
15:24 / 25.11.2024
Туркияда одам савдоси қурбонига айланган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
10:10 / 01.11.2024