Kun.uz сайтида аввалроқ бу илғор кластер тугатилаётгани ҳақида мақола эълон қилинган эди. Бироқ, қашқадарёлик мутасаддилар ушбу материалга тайинли муносабат билдира олишгани йўқ.

«SULTONTEX GROUP»  хусусий корхонаси Қарши туманидаги жами 15 минг гектарда пахта етиштирувчи 500дан зиёд фермерлар билан шартнома имзолаган. Унинг ўзи ҳам 1300 гектар майдонга эга.

Кластер пахта етиштирувчи фермерларга механизация, ўғит, дори, ёқилғидан ёрдам беради, уларнинг етиштирган пахтасини пахта териш машиналарида йиғиб олади. Ҳосилни ўзи қайта ишлаб, тола ва чигитини ажратади. Чигитдан ёғ чиқаради, толадан эса ип йигириб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, экспорт қилади.

Кластер барча ишлаб чиқариш циклларини тўлиқ қамраб олган. Республикада бундай кластерлар бармоқ билан санарли. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Қашқадарё вилоятига сафари давомида бу кластер фаолияти билан шахсан танишган.

Барчаси нимадан бошланганди? Кластер фаолияти нега тугатиб юборилмоқда?

Айни дамда «SULTONTEX GROUP» Қарши туман ҳокимлигининг айрим ёлғон маълумотлари юзасидан туман маъмурий судига мурожаат қилган, иш судда кўриб чиқилмоқда.

Суд қандай якуний қарорга келади, бундан бехабармиз, унга таъсир ўтказиш ниятимиз ҳам йўқ, бироқ ўқувчиларимизга «SULTONTEX GROUP» кластерининг ёпилишига нималар сабаб бўлгани, умуман, унинг ёпилиши адолатли ё ундай эмаслиги ҳақида хулоса чиқаришлари, мушоҳада қилишлари учун вазиятни яқиндан ўрганиш мақсадида Қаршига бордик.

Кластер раҳбари Нурбек Эргашевнинг ҳикоя қилишича, Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг 20 март куни Косон туманида Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказган йиғилишидан кейин унда муаммолар юзага кела бошлаган.

Йиғилишдан кейин тузилган баённомада Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Агробанк» АТБ, Марказий банк вилоят Бош бошқармаси ва тижорат банкларининг ғаллани минерал ўғитлар билан озиқлантириш ва кимёвий препаратлар билан ишлов бериш учун етишмайдиган маблағларни тижорат кредити,