Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайдаги темир-бетон заводининг уч ишчиси девор остида қолиб ҳалок бўлди
5 июнь куни соат тахминан 16:00ларда Қибрай тумани Байтқўрғон ҳудудида жойлашган «Байтқўрғон темир бетон маҳсулотлари» МЧЖ биноси ҳудудидаги девор қулаб, жамиятнинг 3 нафар ишчисини бетон ғиштлар босиб қолди.
Kun.uz ички ишлар идораларидан олган маълумотга кўра, бу вақтда ишчилар завод ҳудудидаги пайвандлаш ускуналари ўрнатилган бостирма (навес) остида пайвандлаш ишларини олиб бораётган бўлган.
Ҳодиса оқибатида уч нафар ходим – 47 ёшли М.М., 40 ёшли М.И. ва 43 ёшли Ю.Д.лар бетон ғишт бўлаклари остида қолиб, олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.
Марҳумларнинг барчаси Қибрай туман фуқаролари бўлган.

Аниқланишича, қулаган деворнинг умумий узунлиги 95 метр, баландлиги 4 метр бўлган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан ҳодиса юзасидан қонуний қарор қабул қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026
Зангиотада йирик кумуш савдосига чек қўйилди
11:50 / 08.06.2026