Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолаётганига изоҳ берилди
Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда.
АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. Хусусан, Тошкент шаҳри коронавирус беморлари сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолаётганига изоҳ берилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда.
Унга кўра:
жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси — «қизил» ҳудуд;
132 таси — «сариқ» ҳудуд;
339 таси — «яшил» ҳудудга ажратилган.
Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026