Ўзбекистон | 10:31 / 13.06.2020
22945
2 дақиқада ўқилади

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМ контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМга ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан қуйидаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши белгиланган:

  • Самарқанд давлат чет тиллари институти;
  • Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти; 
  • Тошкент давлат юридик университети;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
  • Тошкент молия институти;
  • Тошкент давлат шарқшунослик институти; 
  • Тошкент фармацевтика институти;
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
  • Урганч давлат университети;
  • Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Мавзуга оид