Жаҳон | 17:22 / 16.06.2020
4369
1 дақиқада ўқилади

Сума Чакрабарти ЕТТБ президенти сифатидаги 8 йиллик фаолиятига якун ясайди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти 2 июль куни ўз ваколатларини топширади. Бу ҳақда у Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: ebrd.com

61 ёшли ҳиндистонлик инглиз функционери 2012 йил 18 майида ЕТТБ президенти этиб сайланган, 4 йиллик мандати якунида – 2016 йил майида лавозимига қайта сайланган эди.

2 июлдан бошлаб банкка биринчи вице-президент Юрген Ригтеринк вақтинча раҳбарлик қилади. Муассаса президентлиги учун сайлов кузда бўлиб ўтади, акционерлар йиғилиши санаси кейинроқ маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЕТТБ ҳамкорлиги тикланиб, биргаликдаги лойиҳалар портфели қарийб 1,2 млрд долларга етган. Андижон шаҳрида офисини очган халқаро молия муассасаси Урганч шаҳрида ҳам ваколатхонасини ишга тушириши кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон томони ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг 2023 йилдаги мажлисини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилган.

Мавзуга оид