Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир: Кам таъминланган фуқаролар ҳаққига кўз олайтирадиган ходимга маҳалла тизимида ўрин йўқ
Баҳор ойларидаги карантин вақтида очилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолиятида айрим камчиликларга йўл қўйдик, дея таъкидлади Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири Раҳмат Маматов.
«Ижтимоий тармоқларда чиққан ҳолатларнинг барчаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди, қонуний чора кўриш учун прокуратурага берилди», – деди Маматов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Вазирнинг сўзларига кўра, 10 июлдан 1 августгача яна қатъий карантин эълон қилингач, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолияти тикланган.
«Энди биз махсус ишчи гуруҳимизни ташкил қилдик. Ҳозирги кунда кимга озиқ-овқат, дори-дармон етказиб берилишини маҳаллалар кесимида шакллантириб олдик.
Тизимимизга коррупция ҳолатлари аралашишига йўл қўйилмайди. Шоли курмаксиз бўлмайди, лекин агар кам таъминланган фуқаронинг ризқига кўз олайтирадиган одам маҳалла тизимида ишлайдиган бўлса, биз уни албатта ишлатмаймиз ва қонуний чораларни кўрамиз», – деди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири.
Аввалроқ, вазирлик муҳтожлик даражаси ўта юқори бўлган 101 минг 980 нафар фуқаронинг ҳудудлар кесимидаги рўйхатини шакллантиргани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 20 кунлик карантин даврида 120 мингга яқин муҳтож оилага ёрдам кўрсатиш учун 20 млрд сўм ажратилган.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
18:46 / 17.04.2026
Вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчининг қонуний вакили институти жорий этилади
18:30 / 17.04.2026
Руҳий ҳолатида бузилиш бўлган ногиронларга ижтимоий хизмат тизими такомиллаштирилади
21:24 / 17.02.2026