Сенат Жарқўрғонда судьяларнинг омма олдида обрўсизлантириш ҳолатига қонуний баҳо берилиши назоратга олинганини маълум қилди
Сенатор Одилжон Иминовнинг қайд этишича, Жарқўрғонда судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши Сенат вакили томонидан мутасаддилар иштирокчида ўрганилган, ҳолат бўйича қонуний баҳо берилиши назоратга олинган.
«Шу кунларда ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган Жарқўрғон туманида судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходимининг эса дўппосланганлиги ҳолати Сенатнинг Сурхондарё вилоятига бириктирилган сенатори томонидан мутасаддилар иштирокида ўрганилди.
Маълумки, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги қарорида ҳаракатланиш учун махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган хизмат автотранспорт воситалари рўйхати баён этилган эди. Ушбу рўйхатга суд тизими ҳам киритилган.
Бироқ жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я.Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган хизмат автотранспорт воситасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган хизмат автотранспорт воситасида туман суди биноси томон ҳаракатланиб келаётганида, туман марказига кираверишда блок постда тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган.
Шу вақтда постда бўлган туман ҳокими З.Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган. Уларга қўполлик қилиб, автомашина калитини олиб қўйиб, суд ходимини вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қамаб қўйган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича суд ходимларига қасддан енгил тан жароҳати етказиш, судья ва суд ходимларини обрўсизлантириш, судьянинг хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиш ва бошқа ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилган. Мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинди», дейилади Сенатнинг расмий баёнотида.
Мавзуга оид
16:47 / 26.09.2024
Сенатдаги қўмита раиси бир вақтнинг ўзида бошқа жойда ҳам ишлашига изоҳ берилди
17:12 / 08.06.2024
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда “Нексия” ёниб кетди
16:03 / 23.07.2023
Сурхондарёда каналга тушиб кетган Gentra олиб чиқилди
12:19 / 25.01.2023