Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 200 ёшли писта дарахти давлат муҳофазасига олинди
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Нурсуқ қишлоғидаги ёши 200 йиллик писта дарахти муҳофаза қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилиб, асраб келинмоқда, деб хабар берди Давлат экология қўмитаси.
Нурсуқ қишлоғида 1200 йил олдин пайдо бўлган, майдони 50 гектардан ортиқ «Хўжа писта» қабристони бор. Унинг ҳудудида 2 хил мева тугадиган писта дарахти мавжуд.
Ривоят қилишларича, «Хўжа писта» қабристонида минг ёшли манзарали дарахт бўлган. Аммо чақмоқ уриши оқибатида бу дарахт ёниб кетган. Сўнгра тагидан бир ниҳол ўсиб чиқиб, писта мева қила бошлаган. Ҳозирда бу писта дарахти 200 ёшда бўлиб, у икки хил мева тугади, яъни, бир йили писта, бир йили ёнғоқ.
Писта дарахтнинг барглари япалоқ, узунчоқсимон бўлиб, кўпроқ ёнғоқ дарахти баргига ўхшаб кетади. Бўйи 2-3 метр, бутасимон, томиридан бир нечта шохчалар хосил қилиб, энига шохлаб кетган. Дарахтнинг илдизи 10-15 метргача бўлиб, кўпроқ ёмғир суви ҳамда ер ости сувлари орқали табиий суғорилади.
Ҳозирги кунда писта дарахти Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан муҳофаза қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилиб, асраб келинмоқда, дейилади Давлат экология қўмитаси хабарида.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026