Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Турсунов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистон президенти фармойиши билан Отабек Турсунов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
ДСҚ Матбуот хизмати хабарига кўра, Отабек Турсунов 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Қайд этилишича, О. Турсунов солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 2006 йилда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси фуқароларни рўйхатга олиш бўйича навбатчиси лавозимидан бошлаган. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.
Мавзуга оид
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
08:51 / 20.06.2026
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026