Стандарт юридик шахсларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий захираларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилайди.
 
Norma’нинг ёзишича, стандарт молиявий инструментлар ҳисобини юритишга нисбатан татбиқ этилмайди.
 
Товар-моддий захиралар ҳисобининг қуйидаги асосий қоидалари белгиланди:

  • тан олиш пайтини аниқлаш, таснифлаш, баланс қийматини баҳолаш;
  • товар-моддий захиралар таннархига киритиладиган харажатларни аниқлаш, келгусида харажатларни, шу жумладан товар-моддий захиралар қийматини харажат сифатида тан олиш;
  • товар-моддий захиралар қийматини реализация қилишнинг соф қийматига қадар камайтириш (баҳолаш);
  • товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш ҳамда молиявий ҳисоботда улар бўйича ахборотни ёритиб бериш тартиби.

 
Стандартда ташкилотларнинг товар-моддий захиралари турлари белгиланган, у ёки бу активларни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига киритиш учун асос бўлиши мумкин бўлган мезонлар келтирилган. 
 
Стандартда қуйидагилар ҳам тилга олинган:

  • товар-моддий захираларни тан олиш;
  • харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи;
  • ташкилотда ишлаб чиқарилган товар-моддий захираларнинг таннархи;
  • товар-моддий захираларнинг таннархини аниқлаш усуллари;
  • реализация қилишнинг соф қиймати;
  • товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши;
  • инвентарь ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олиш хусусиятлари;
  • тараларни ҳисобга олиш хусусиятлари;
  • ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олиш хусусиятлари;
  • товар-моддий захираларни инвентаризация қилиш;
  • товар-моддий захираларни олишга ишончнома;
  • товар-моддий захираларни ҳисобга олиш тизимлари.