https://ok.ru/videoembed/1698321074828

- Профессор Бер, Ўзбекистондаги вазият билан яхши таниш бўлган шахс сифатида, республикадаги ҳозирги эпидемиологик вазиятни қандай баҳолайсиз?

- Тахминан икки ой олдин, мендан инфекция тарқалишини чеклашга ёрдам бериш учун бу ерга келишимни сўрашди, аммо вазият бошқача эди. Вазият ўзгаргани сабабли, вазирлик яна лойиҳалар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемиясини чеклашга ёрдам бераш бўйича таклифлар киритиш учун келишимни илтимос қилди. Вазият умидсиз эмас, аммо фуқаролар коронавирус эпидемиясига қарши курашишда ҳамкорлик қилишлари жуда муҳимдир.

- 1 дан 10 гача шкалада коронавирусга қарши курашда Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш тизимининг ишини қандай баҳолайсиз? Ҳаммаси тўғри қилиняптими?

- Тахминан саккиз баҳо бераман. Шу вақт ичида биз тақсимлаш маркази ва кўплаб клиникаларга ташриф буюрдик. Ўзбекистонда тиббий таъминот унчалик ёмон эмас. Яхшиланиши керак бўлган баъзи жиҳатлар мавжуд. Хусусан, ПЗР тести жуда кўп вақт талаб этади, у уч кун давом этмаслиги керак. Ҳозирда замонавий ускуналар сизга бир неча соат ичида натижага эришишга имкон беради.

- Ҳозирги кунда Ўзбекистонда касалхоналардаги ўринлар, коронавирус учун тестлар ва аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасида муаммолар мавжуд. Бу пандемия ҳолатидаги табиий жараёнми ёки яхши тайёрланган соғлиқни сақлаш тизими шунга ўхшаш муаммоларни енга олиши керакми? Германия тажрибасидан келиб чиқиб, бу ҳақда нима дея оласиз?

- Германияда биз ҳам ушбу муаммога дуч келдик, шунинг учун сизлардаги каби тақсимлаш марказларини ташкил қилдик. Яхшиямки, Германияда бу керак бўлмади. Аммо, агар биз Италия, Испания ва Франция каби давлатларни олсак, улар ҳақиқатан ҳам жиддий муаммога дуч келди, бу мамлакатларда тиббий ходимлари ва имкониятлари етишмаслиги сабабли ҳаттоки ушбу давлатлар бўлган беморлар Германияга ҳам келишди.

- Яқинда «Плаквенил» препарати фаол муҳокама қилинди. Кўпгина мутахассисларнинг таъкидлашича, у нафақат фойдасиз, балки зарарли ҳам. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Кўпгина институт ва марказларда ушбу касаллик бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Табиийки, ҳозир айтаётганим вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. «Плаквенил» препаратига келсак, дастлаб унинг самарадорлигини кўрсатадиган илмий иш олиб борилди, аммо ишончли натижалар ҳақида гапириш учун беморлар сони кам эди. Кўп сонли беморлар билан ўтказилган кейинги тадқиқотлар «Плаквенил»нинг самарадорлигини кўрсатмади. Баъзи тадқиқотлар ҳатто ушбу препаратнинг кардио зарарлигини кўрсатди. Шу тариқа, ҳозирги пайтда дунёда ушбу препаратни қўллаш бўйича аниқ кўрсатма йўқ. ЖССТ препаратни коронавирусни даволаш учун тавсия этилган терапевтик воситалар рўйхатидан чиқариб ташлади.