«Карантин қоидаларининг кучайтирилиши аҳоли турмуш тарзига ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Айниқса, чекловлар кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар турмуш тарзига ка бу янада яққол намоён бўлди. Бу давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам таъкидланди.

Президент фармони ва ҳукумат қарорига мувофиқ 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилага республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Жумладан, Тошкент вилоятидаги 12990 та оилага 10 млрд 611 млн сўм миқдоридаги моддий ёрдам нақд пул шаклида ажратилди.

Ёрдам пули тарқатилишига оид эътирозли видеолар тарқалмоқда. Вазирлик хавотирга ўрин йўқлигини, айбдорлар аниқланса, чора кўрилишини билдирди

Бугунги мураккаб даврда юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашиш мақсадида ажратилган пулларни тақсимлашда вилоят раҳбарияти томонидан ижтимоий адолатни таъминлаш биринчи ўринга қўйилди. Шу мақсадда аъзоларининг сони 3 кишигача бўлган оилаларга 500 минг сўмдан, аъзоларининг сони 4 кишидан ортиқ бўлган оилаларга эса 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам тарқатилди. Жами 4758 та оилага 500 000 сўмдан, 8232 та оилага эса 1 млн сўмдан берилди», дея вилоят ҳокимининг матбуот котиби Беҳзод Қобуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Унинг қўшимча қилишича,14 июлидан 31 июлига қадар доимий даромад манбасидан маҳрум бўлган вилоятдаги 10236 та эҳтиёжманд оилага 1 млрд 189 млн сўмлик зарур ижтимоий ёрдам маҳсулотлари етказиб берилди. Хусусан, таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали 862 та; ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган