Турли хил мураккабликдаги саноат ва технологик объектларни қуришга ихтисослашган Enter Engineering Pte. Ltd компанияси қуйидаги йўналишлар бўйича малакали мутахассисларни жалб қилишга тайёр:
- қувур монтажчилари;
- қувур пайвандчилари;
- электр монтаж устаси;
- назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика мутахассислари.
Бугунги кунда компания учун устувор лойиҳалардан бири бу – Қашқадарё вилоятида жаҳон миқёсидаги GTL заводини қуриш ҳисобланади.
Сизда катта жамоанинг бир қисмига айланиш ва Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига ҳисса қўшиш имконияти мавжуд.
Ходимларнинг меҳнат қилиши ва яшаши учун барча шароитлар яратилган:
- 3 маҳал иссиқ овқат;
- кечиктириб бўлмас ёрдам кўрсатувчи тез тиббий ёрдам ходимлари;
- кириш ва чиқиш ҳудудида COVID-19 га тест топшириш;
- тиббий ёрдамга муҳтож бўлган барча ходимларни профилактикаси ва парвариши учун воситалар.
Ойлик маош: 5 дан 30 млн сўмгача.
Манзил: Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани.
Маълумот учун телефон: +99878 150 17 17
Телеграм-бот: t.me/ee_resume_bot
Реклама ҳуқуқи асосида

















