Ўлатдан ўлим Баотоу округида жойлашган Дархон-Мўминган уездида қайд қилинган. 

Айни вақтда бемор билан алоқада бўлган 35 киши яккаланган. Туманда юқори эпидемиологик хавф режими киритилган. Ушбу режим йил охиригача давом этади, чунки маҳаллий маъмурият ўлат авж олиб кетишидан хавотирланмоқда.

Ушбу ҳудудда ўлатдан касалланишнинг бош манбайи суғурлар гўштининг истеъмол қилиниши ҳисобланади. Ҳайвон гўшти аксарият термик ишловсиз истеъмол қилинади.