Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан хабар беришларича, бу ҳақда Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинган.
Унга кўра, ижодий имтиҳон тест билан алмаштирилаётган йўналишлар сони 12та бўлиб, улар архитектура, журналистика, диншунослик ва исломшунослик кабилардан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижодий имтиҳон ўрнига тест топширадиган абитуриентлар сони 7200га яқин экани маълум қилинганди.


















