18 август куни АОКАда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўтказган матбуот анжуманида шу ҳақда эслатиб ўтилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

https://ok.ru/videoembed/1642446719679

2019 йил сентябрдаги ҳукумат қарорига асосан, 2020 йил 1 мартдан бошлаб жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди.

«Афсуски, пандемия сабабли кўп нарсалар тўхтаб қолди, лекин мана яқинда, 10 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 433-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан, 1 сентябрдан бошлаб санитар-гигиеник шохобчаларни талаб даражасига келтирмаган ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини тўхтатади», – деди Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм зоналарини ривожлантириш департаменти бошлиғи Жўрабек Аҳмедов.