Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лихтенштейн Чехиядан уруш пайтида мусодара қилинган ерларни қайтаришни талаб қилди
Лихтенштейн князлиги инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилиб, Иккинчи жаҳон уруши пайтида мусодара қилинган ерларни қайтарилишини талаб қилди.
Financial Times хабарига кўра, Лихтенштейн 2 минг кв.км. ҳудуд бўйича баҳс юритмоқда. Бу карлик давлатнинг ҳозирги майдонидан (160 кв.км.) 12,5 баробар каттадир.
Ерлар 1945 йилда мусодара қилинган. Чехия ва Лихтенштейн бу ҳудудлар бўйича 70 йилдан бери баҳслашмоқда. 2009 йилда томонлар дипломатик муносабатларни тиклашган эди.
«Ноқонуний қарор ва унинг ижроси оқибатлари биз учун ҳал қилиб бўлмас масалага айланган»,— деди Лихтенштейн ташқи ишлар вазири Катрин Эггенбергер.
Чехословакиянинг урушдан кейинги конституциявий таркибини таъминлашга қаратилган 143та декрет президент Эдвард Бенеш томонидан 1940–1945 йилларда имзоланган ва 1946 йилда парламент томонидан ратификация қилинган.