Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги уч туманга янги раҳбарлар тайинланмоқда. Ортиқхўжаевнинг собиқ ва ҳозирги ўринбосарлари туман ҳокимлари бўлади
Тошкент шаҳрининг Сергели, Яшнобод ва Бектемир туманларининг янги раҳбарлари маълум. Kun.uz манбаси хабар беришича, Тошкент шаҳри ҳокимининг собиқ ўринбосари Элбек Шукуров, шаҳар ҳокимининг ҳозирги ўринбосарларидан бири Бахтиёр Раҳмонқулов ва Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Иброҳимов пойтахт туманларига ҳокимликка тайинланади.
Манбанинг маълум қилишича, яқин вақтлар ичида ушбу номзодлар Тошкент шаҳри ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишда лавозимга тасдиқланади.
Маълум қилинишича, 2018-2020 йилларда Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлган, 2020 йил февралидан буён Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Элбек Шукуров Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланади.
2018 йил декабридан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Раҳмонқулов Яшнобод тумани ҳокими лавозимини эгаллайди.
Шунингдек, кўп йиллардан буён Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Жаҳонгир Иброҳимов Бектемир туманининг янги ҳокими бўлади.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида 2019 йил сентябридан буён Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Шамуратов лавозимидан озод этилганди.
24 август куни эса Яшнобод тумани ҳокими Ҳожиакбар Тиллашайхов ҳамда Бектемир тумани ҳокими Шоҳрух Мамажонов (уларнинг иккиси ҳам 2018 йил июль ойидан буён ҳоким эди) лавозимларидан четлатилди.
Мавзуга оид
17:43 / 23.06.2026
Тошкентнинг 4 та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди
09:45 / 10.06.2026
Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқ қутқариб қолинди
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
18:59 / 09.05.2026