Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тоифа болаларга бир марталик моддий ёрдам пули пенсия ва нафақаларга қўшиб берилади
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда ногиронлиги бўлган болалар сентябрь ойида пенсия ва нафақага қўшиб, 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ҳам олади.
Бу ҳақда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари болаларига пул тарқатишга оид президент қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
«Бир марталик бериладиган моддий ёрдам пули мазкур шахслар Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақа олувчи сифатида қайд этилгани боис, сентябрь ойида уларнинг пенсия ёки нафақаларига қўшиб берилади.
Пластик карта орқали олувчиларга, биламизки, пул ойнинг бошида келиб тушади. Нақд пулда олувчилар Халқ банки томонидан пенсия, нафақаларни олиш графикларига асосан манзилларига тарқатиб берилиши кўзда тутилган», – деди Пенсия жамғармаси директори ўринбосари Шуҳрат Давронов.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида юқоридаги икки тоифадан ташқари, «темир дафтар»га кирган оилаларнинг 16 ёшгача бўлган болаларига ҳам 500 минг сўмдан берилади.
Мавзуга оид
21:02 / 29.12.2025
Январ ойи пенсия тўловлари 5 январда банк карталарига юкланади
21:43 / 02.11.2025
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пули берилиши бошланди
18:33 / 04.08.2025
Айрим оилаларга мактабгача таълим хизмати учун моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиланди
14:23 / 18.07.2025