Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда фуқарони 645 000 долларга «ухлатган» хитойликка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2018 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 7 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Хитой Халқ Республикаси фуқароси 49 ёшли Л.Ж. Андижон вилоятида яшовчи 43 ёшли Ж.А.нинг ишончига кириб, Тошкент шаҳрида жойлашган МЧЖга тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини 1.000.000 АҚШ долларига сотишлигини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИВВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Л.Ж. 645 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, шу кунга қадар турли баҳоналар қилиб МЧЖга тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини Ж.А.нинг номига расмийлаштирмаганлиги ёки қўлга киритилган пулларни қайтариб бермай шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026
Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди
18:35 / 30.05.2026
Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
17:11 / 19.05.2026