Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 23 ёшли йигит бошқарув вақтида ухлаб қолиб, пиёдани уриб юборди
ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 06:30ларда, Фарғона вилояти Учкўприк тумани, Жалаер МФЙ ҳудудидан ўтган А-373Б автомобиль йўлининг 35-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган С.Ш. “Ваз-21063” русумли автомобилда меъёрий ҳужжатларсиз ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши оқибатида, йўлнинг чап томон четида тўхтаб турган пиёда, 1976 йилда туғилган Д.Ш.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда, 44 ёшли Д.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ота-оналар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига транспорт воситасини бошқариш учун бермасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026