«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари Фарғона вилоятида давом эттирилади
«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари ҳудудларда бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилган эди. Суд Андижон вилоятидаги 650 нафар жабрланувчиларни сўроқ қилиб, вилоятдаги ўз ишини якунлади.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг хабар қилишича, навбатдаги суд жараёнлари Фарғона вилоятида давом эттирилади.
Унда жиноят ишининг Фарғона вилоятидан бўлган жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тингланади. Вилоятдаги жами 1918 нафар жабрланувчилар жорий йилнинг 21-26 сентябр кунлари соат 09:30дан 16:30гача жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди биноси (Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси)га келишлари сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тергов ҳужжатларига кўра, «Avto 60 oy» МЧЖ таъсисчиси ва бошқа мансабдорлари фоизсиз, пулини 5 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан автотранспорт олиб беришни ваъда қилиб, одамлардан автомобиль турига қараб 2 млн сўмдан 10 млн сўмгача пул олган, бироқ зиммаларидаги мажбуриятни тўлиқ бажармаган.
МЧЖга 18 818 нафар мижоз 57 миллиард 412 миллион сўм тўлов қилгани аниқланган.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 00:43
-
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди
Жаҳон | 00:22
-
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:58 / 24.04.2025
-
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди
Жаҳон | 23:25 / 24.04.2025
Мавзуга оид

19:52 / 24.04.2025
Фарғонада 2 гектар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

10:37 / 11.04.2025
Фарғонада 120 млн долларга металлургия заводи қурилади

17:46 / 04.04.2025