Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги юзасидан хабар тарқалди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 06:00ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган тунги клубидан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида, фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча маротаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда, 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

С.Х. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.