Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорвачиликдаги маҳсулотларнинг 80 фоизини кичик хўжаликлар етиштиради – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирининг инвестиция ва молиявий масалалар бўйича маслаҳатчиси Aлишер Шукуров соҳада йўлга қўйилган муҳим тизимлар ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қишлоқ хўжалигида ташкилий тузилмаларни тўғри йўлга қўйиш вазифаси юкланган. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигида кластер тизими энг катта хусусий инвестиция киритиладиган тизим сифатида кўрилган.
“Иккинчи тизим кооперация бўлиб, у кичик хўжаликлардаги маҳсулотларни сотиш ва экспорт қилишда бўладиган қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. Чунки чорвачиликда етиштириладиган маҳсулотларнинг 80 фоизини кичик хўжаликлар етиштириб беради. Учинчи тизим эса инвестиция ҳисобланади”, - деди Aлишер Шукуров Халқаро пресс-клубнинг 25 сентябрдаги сессияси давомида.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда пандемия ҳолатида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғига хорижий молиявий институтларнинг 1 миллиард доллар атрофидаги инвестицияси киритилди. Бунда энг катта инвестиция бўлган 500 миллион доллар Жаҳон банки билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимини модернизация қилишга йўналтирилди.
Aлишер Шукуровга кўра, киритилган инвестициялар нафақат тадбиркорлик, балки бошқарув тизимини модернизация қилиш, илмий-тадқиқот институтларининг соҳага илм ва инновацияни жорий қилишига йўналтирилди.
Мавзуга оид
20:38 / 31.01.2025
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига ҚҚС тўловининг 50 фоизи қайтарилади
22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
14:07 / 25.07.2023
“Гуруч етишмовчилиги ва нарх ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон, бизда захира етарли” — ҚХВ
20:29 / 12.11.2021