Жамият | 09:20 / 29.09.2020
6625
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда ўғирланган пулларнинг бир қисми терговда қайтарилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 14 сентябрь куни соат 12:00да номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани “Жипек жоли” кўчасида яшовчи 52 ёшли Б.А.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у дам олиш хонасида жойлашган сейфнинг ичидан жами 8 600 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қораўзак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган тергов-тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни вояга етмаган 16 ёшли А.Қ. содир этилганлиги аниқланган ва жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Дастлабки тергов жараёнида А.Қ.дан 2 300 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид