Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Давлат статистика қўмитаси, расмий статистика соҳасида ривожланишнинг миллий ва минтақавий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, илмий методологияга, халқаро стандартлар ва қоидаларга асосланган яхлит миллий статистика тизимини яратиш ва фаолият кўрсатишига йўналтирилган ягона сиёсатни амалга оширувчи, расмий статистикадан фойдаланувчилар, шу жумладан, хорижий фойдаланувчиларнинг эҳтиёжини қондирувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Давлат статистика қўмитаси расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Статистика органларининг қонуний фаолиятига, шу жумладан расмий статистика ҳисоботлари ва кузатувларини ўтказиш ҳамда уларни нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди.
Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантириладиган статистик маълумотлар расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади.
Қуйидагилар Давлат статистика қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
расмий статистика соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, расмий статистикани ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш;
ижтимоий-иқтисодий ва демографик ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисида статистик ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва эълон қилиш;
расмий статистика соҳасида ишончли статистик ахборотларни шакллантириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
халқаро стандартларга мос келувчи статистик методологиялар, статистик кузатувлар шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш масалаларида миллий статистика тизими фаолиятини мувофиқлаштириш;
статистик кузатувлар тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш ва респондентлардан ҳисобот топшириш юкини камайтириш, статистик маълумотлардан фойдаланувчилар билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш;
очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида ўз вақтида акс эттирилиши бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
















