Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ, талабаликка тавсия этилмаган бакалавриат абитуриентларига рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.
Бунда абитуриентларнинг тўплаган балли асос сифатида олиниб, қабул мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Шунингдек, бакалавриатда иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.









