Жамият | 15:35 / 14.10.2020
23125
1 дақиқада ўқилади

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари 39 ёшида вафот этди

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Абраев 2020 йил 14 октябрь куни вафот этди.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви хабарига кўра, Улуғбек Абраев оғир хасталикдан 39 ёшида ҳаётдан кўз юмган.

Улуғбек Абраев 1980 йил 26 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида таваллуд топган. 2003 йил Тошкент молия институтини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2004 йилдан Марказий банк ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази Пул муомаласини таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлимида бошлаган. 2004-2018 йилгача Марказий банкда турли лавозимларда меҳнат қилган. 

У. Абраев 2019 йилда «Пойтахтбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йилдан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Мавзуга оид