Ўзбекистон мактабгача таълим соҳасига «иккинчи она тили» деган иборанинг киритилиши режалаштирилмаган - МТВ
Интернетда Ўзбекистон мактабгача таълим ташкилотларида рус тилининг “иккинчи она тили” сифатида ўрганилишига оид хабарлар тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги ушбу хабарлар нотўғри талқинда эканлиги ва ҳақиқатдан йироқлигини билдирди.
Қайд этилишича, мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёнида иккинчи тил ўрганилиши кўзда тутилган (тил билувчи ўқитувчининг борлиги инобатга олинган ҳолда). Ушбу иккинчи тил исталган тил, хусусан, рус тили ҳам бўлиши мумкин.
Вазирликнинг маълум қилишича, ота-оналар истаги билан болалар таълим рус тилида олиб борилувчи ва рус тилида сўзлашувчи гуруҳларга ўтказилиши мумкин.
Таълим ўзбек тилида олиб борилувчи гуруҳларда, шунингдек, енгил, базавий кўринишда рус тилини ўрганиш, рус тилида сўзлашувчи гуруҳларда эса давлат тилини ўрганиш кўзда тутилган. Тил билувчи ўқитувчилар бўлса – инглиз, немис, корейс ва бошқа тиллар ҳам ўргатилиши мумкин.
“Айни дамда мактабгача таълим ташкилотларида иккинчи тилни ўргатишни йўлга қўйишда ҳал қилиниши муҳим бўлиб турган масалалардан бири - болаларни иккинчи тилга ўргатувчи мутахассисларни тайёрлашдир. Айнан шу боис, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишида тинимсиз иш олиб борилмоқда. Шу жумладан, таълимни рус ва инглиз тилларида олиб бора оладиган мутахассислар Тошкентдаги Пучон университетининг филиали ҳамда очилиши 2021 йилда кутилаётган А.И. Герцен номидаги Россия педагогика университетининг филиалида тайёрланиши кўзда тутилган”, - дейилади маълумотда.
Вазирликнинг алоҳида таъкидлашича, Ўзбекистон мактабгача таълим соҳасига “иккинчи она тили” деган иборанинг киритилиши ва унинг қўлланилиши режалаштирилмаган.
Мавзуга оид
19:26 / 23.10.2024
Маҳаллий тилга кўп эътибор қаратадиган давлатларда тараққиёт яхшиланган – МҲТИ
21:42 / 04.09.2024
Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат берилади
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
07:43 / 02.07.2024