Бунга қўшимча равишда, шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг санитария қоидалари ва белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилишларини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлигининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бошқармаси инспекторлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ томонидан транспорт инфратузилма объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилиши ҳақида огоҳлантириш берилди.
Вазирликнинг таъкидлашича, шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқобдан ташқари тиббий қўлқопда ҳам бўлишлари ҳақидаги қатъий талаб жорий йилнинг 19 октябридан, яъни душанба кунидан кучга киради.
Ушбу талаб жорий этилиши маълум қилинганидан сўнг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сонли фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ташкил этилди. Махсус комиссияга коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтиришга қаратилган профилактик ва эпидемиологияга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорида Махсус комиссияга зарур ҳолларда қўшимча, кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилган. Аммо бугунга қадар қабул қилинган ҳужжатларда Транспорт вазирлигига Махсус комиссияни четлаб ўтган ҳолда мустақил тарзда мажбурий чора-тадбирлар белгилаш ваколати берилмаган. Махсус комиссия эса ҳали тарқатиб юборилмади. Ҳамма ишни ўзининг эгаси қилгани маъқул.
Шу ўринда яна бир савол туғилади: Транспорт вазирлиги бундай чора-тадбирлар белгилашни ким биландир келишганми? Ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда тавсия берганми?
Ушбу талабнинг мантиқсиз жойи шундаки, ЖССТ қўлқопдан фойдаланиш коронавирус тарқалишига қарши самарасиз ва аксинча вирус тарқалишига хизмат қилади, дея таъкидлаб турган бир дамда бизда қўлқопнинг мажбурий қилиб белгиланаётганидир. ЖССТ жамоат транспорти ва бошқа жамоат жойларида қўлқоп ўрнига ташриф буюрувчиларнинг қўлларини дезинфекция қилишни








