Миллий гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси хабарига кўра, банк ходимаси томонидан келиб тушган ташвиш сигналига асосан, зудлик билан манзилга етиб келган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ҳамда ИИБ масъул ходимлари ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, ўғирлик содир қилган шахсни Урганч тумани, Чакка шоликор қишлоғидан ашёвий далиллар билан ушлаб, воқеа жойига олиб келишган.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, жиноятга қўл урган шахс Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган, ҳозирда Урганч туманида истиқомат қилувчи 30 ёшли фуқаро М.Э. эканлиги аниқланди ва ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.















