Ўзбекистон | 16:33 / 06.11.2020
17001
1 дақиқада ўқилади

Нукус шаҳри ҳокими ўзгарди

Бугун, 6 ноябрь куни, Нукус шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига Утемурат Панаев тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камаловнинг ҳокимни тайинлаш тўғрисида фармойиши қабул қилинган.

Шу вақтда қадар Нукус шаҳри ҳокими бўлиб келаётган Парахат Турешов қайси лавозимда фаолият юритаётгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмади. 

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Турешов бетоблиги сабабли шифохонада даволанмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид