Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди қурувчини танлашда унинг рейтингига қаралади. Тегишли низом тасдиқланди
Ҳукуматнинг 9 ноябрдаги қарори билан «Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Қурилиш вазирлигидан Kun.uz'га маълум қилишларича, қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини тузишда уларнинг салоҳияти 6та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади ва 71 та кўрсаткични қамраб олади.
Салоҳиятни аниқлашда қурувчи ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги кабилар инобатга олинади.
Қурилиш вазирлиги мазкур рейтингларни тегишли давлат органлари берган маълумотлар асосида тузади. Бунинг учун Солиқ, Статистика қўмиталари ва Меҳнат вазирлиги иш тажрибаси, ходимлар, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига тақдим этади.
Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси эса қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига беради.
«Аҳамиятлиси, ушбу дастyрий таъминотлар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилди ва бу маълумотлар барча учун очиқ», – дейилади вазирлик ахборотида.
Қуйидагилар рейтингларнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:
- лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда улар рейтингини юритиш;
- лойиҳа ва қурилиш ишларида марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича такомиллашган тизимни жорий этиш;
- лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя этилишига эришиш;
- лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали пудрат ҳамда лойиҳа ишлари бозорини ривожлантириш;
- лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида маҳоратли ишчи ва хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш, улар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш орқали лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари салоҳияти оширилишига эришиш;
- лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари соҳа бўйича дунёдаги нуфузли ташкилотлар рейтингида юқори поғоналардан жой олишини таъминлаш.
Мавзуга оид
20:45 / 15.05.2026
Қурилиш вазирлиги биноси 196 млрд сўмга сотилди. Бу дастлабки хусусийлаштиришдан 14 млрд сўмга юқори нарх
20:45 / 16.04.2026
Тўрт ой олдин сотилган Қурилиш вазирлиги биноси яна қайта аукционга қўйилди
11:22 / 10.04.2026
Самарқандда 8 йиллик “муаммоли уй”: қурувчи қамалди, одамлар мўъжиза кутишда давом этмоқда
16:06 / 16.12.2025