2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти реал ўсиши 5,1 фоиз бўлиши кутилмоқда — Ҳисоб палатаси
Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ва бюджетнома Ҳисоб палатасига белгиланган (20 сентябрь) муддатдан 38 кун кечиктириб (28 октябрь куни) киритилган.
Ҳисоб палатаси томонидан «2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ва 2021 йил учун бюджетнома бўйича хулосаси эълон қилинди. Унга кўра, ушбу ҳужжатлар палатага белгиланган муддатдан кечиктириб киритилганди.
Бюджетномага мувофиқ, 2021 йилдаги ялпи ички маҳсулот ҳажми 688 триллион 936,1 млрд сўмни ёки 63,2 млрд долларни, унинг аҳоли жон бошига миқдори 19,7 млн сўмни ёки 1,8 минг долларни ташкил этиши режалаштирилмоқда.
«2021 йилда реал ўсиш суръати 5,1 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Прогноз қилинаётган ялпи ички маҳсулот ҳажмининг таркиби кўриб чиқилганда, тармоқлар бўйича жами қўшилган қиймат миқдори 627 триллион 257,9 млрд сўмни (ялпи ички маҳсулотнинг 91,0 фоизи) ҳамда маҳсулотлар ва экспорт-импорт операциялари ҳисобидан олинган соф солиқлар тушуми 61 триллион 678,1 млрд сўмни (9,0 фоиз) ташкил этмоқда», — дейилади Ҳисоб палатаси ҳисоботида.
Маълум қилинишича, тармоқлар кесимида қўшилган қийматнинг энг катта улуши (32,3 фоиз) хизматларга, бундан ташқари саноат (25,6 фоиз), қурилиш (6,5 фоиз) ва қишлоқ, ўрмон ҳамда балиқ хўжалиги бўйича (26,6 фоиз) тўғри келган.
Мавзуга оид
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:40 / 19.10.2024
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести
10:20 / 19.10.2024