Қайд этилишича, 200 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерлари қўшни давлат «Қизил-Қия» темир йўл станциясига етиб келган.
«Улар юқумли касалликлар шифохонаси қурилишига йўналтирилган. Яқин келажакда қардош давлатга яна бир хил модулли иншоотларни юбориш режалаштирилган», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу акция Ўзбекистон президенти ташаббуси билан биродар Қирғизистон халқини қўллаб-қувватлаш тадбири доирасида ташкил этилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Қирғизистонга 3 минг тонна буғдой юборганди.















