Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Алиев ва Пашинян билан гаплашиб, Қорабоғда Франция ёрдамини таклиф қилди
Фото: AFP
Франция президенти Эммануэл Макрон Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашди.
Франция президенти маъмуриятининг хабар беришича, Макроннинг Озарбойжон ва Арманистон президентлари билан суҳбатида икки давлат ўртасида имзоланган сулҳ битимидан кейинги устувор вазифалар қайд этилган.
Баёнотда таъкидланишича, можаро тугагач, Тоғли Қорабоғдаги одамларни ҳимоя қилиш ва сўнгги ҳафталарда уйларини ташлаб кетган ўн минглаб одамларни уйларига қайтариш учун музокаралар самимий тарзда давом этиши керак.
Шунингдек, Макрон Франция Тоғли Қорабоғ минтақасига гуманитар ёрдам кўрсатиш, диний ва маданий меросни ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирларни кўришга тайёр эканлигини таъкидлаган.
9 ноябр куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин 2020 йилнинг 10 ноябридан Тоғли Қорабоғ ҳудудида ўт очишни бутунлай тўхтатишни назарда тутувчи баёнотни имзолаганди. Олдинроқ Озарбойжон Қорабоғдаги йирик шаҳарлардан бири Шушани эгаллагач, Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат жангда таслим бўлишини тан олганди.
Мавзуга оид
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
10:50 / 12.03.2026
Франция Алексей ва Мария Москалёвларга ҳимоя тақдим этди
23:30 / 11.03.2026