Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан Фарғона водийси вилоятларида табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ҳамда электр энергияси билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида энергия муаммоларини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилгани маълум қилинди.
Таъкидланишича, ишчи гуруҳ вилоятлардаги Монополияга қарши курашиш бошқармаларида соат 14.00дан 18.00га қадар қуйидаги жадвалга асосан қабулни ташкил этади:
- Наманган шаҳрида 27 ноябр куни;
- Андижон шаҳрида 28 ноябр куни;
- Фарғона шаҳрида 29 ноябр куни.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 28 ноябр куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида газ ва электр энергия билан боғлиқ муаммоларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳали қиш кирмасдан туриб, энергоресурслар таъминотида ўта жиддий муаммолар пайдо бўлгани кескин танқид қилинган, ҳукумат раҳбари буни «шармандали ҳолат», деб атаганди.
Жорий йилнинг 18 сентябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бу йил қиш совуқ келиб, ҳаво ҳарорати олдинги йилларга нисбатан 2-5 даража паст бўлиши кутилаётгани таъкидланган, шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, куз-қишга тайёргарлик юзасидан Тошкент шаҳрининг 12та тумани, Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоят бўйича алоҳида-алоҳида қарор қабул қилиш топширилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳри туманларига, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов вилоятларга шу масалалар бўйича масъул этиб бириктирилган, аҳолини ўз вақтида электр энергияси, газ, кўмир билан таъминлаш юзасидан алоҳида топшириқлар берилганди.
Бироқ ҳали қиш бошланмасдан туриб электр ва газ таъминотида муттасил узилишлар кузатила бошланди















