2020 йилги пахта мавсумида қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланмаган, деб баёнот тарқатди Сурхондарё вилояти прокуратураси.
Аввалроқ, Kun.uz 2020 йилги пахта терими мавсумида Сурхондарёда 52 минг тонна пахта қўшиб ёзилган бўлиши мумкинлиги, бу – вилоят режасининг 21 фоизига тенглиги ҳақида ёзган эди.
Хабардаги маълумотлар Сурхондарё вилояти прокурори ўринбосари имзоси билан туманларга юборилган № 11/1.1-20 сонли топшириққа асосланган.
Вилоят прокуратураси баёнотига кўра, бу топшириқ «кунлик терим пулларининг тарқатилиши юзасидан тегишли ташкилотлардан олинган таҳлилий маълумотларга таяниб» тайёрланган.
Туманларга бундай топшириқ «пахта ҳисоб-китобларига қўшиб ёзиш салбий ҳолатларининг олдини олиш» мақсадида юборилган.
«Мазкур топшириқ асосида амалга оширилган прокурор назорати тадбирлари натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган пахта мавсумида ҳисоб-китоб масалаларида қўшиб ёзиш ҳолатларининг олди олинган.
Чунончи, мазкур топшириқ юборилган вақтда пахта мавсуми давом этаётган бўлиб, якуний ҳисоб-китоблар ҳали тамомланмаган эди.
Ҳозирги кунда пахта мавсумида қўшиб ёзиш ҳолатлари бўйича аниқланган ва исботланган ҳолатлар мавжуд эмас», – дейилади Сурхондарё вилояти прокуратураси расмий релизида.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz ихтиёрига келиб тушган хат 30 октябрь санасига тааллуқли бўлиб, унда шундай ёзилади: «Таҳлиллар вилоят бўйича жами 52 121 тонна пахта хомашёсини қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўйилганини кўрсатмоқда».


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра















