Ўзбекистон | 10:08 / 09.12.2020
1970
1 дақиқада ўқилади

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси ўтказилади. У Абдулазиз Комилов раислигида бўлиб ўтади

Фото: mil.ru

2020 йилнинг 10 декабр куни Ўзбекистоннинг Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконференция шаклида ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигида ўтказиладиган мажлис ишида Арманистон, Беларус, Молдова, Озарбойжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этади.

Тадбир чоғида ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликда эришилган натижалар ва алоқаларнинг янги устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашинилади. 

Шу билан бирга, МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳалари ҳам муҳокама қилинади, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид