Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ИИВ ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда тасвирга олиш ва хоҳлаган платформага видеони қўйиш мумкин» – Шоҳрух Ғиёсов
Бугун 15 декабр куни АОКАда Ички ишлар вазирлиги масъуллари иштирокида «Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов вазирлик ходимларини тасвирга олиш ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш борасидаги саволга жавоб берди.
“Биз ҳозир шу йўналишда ходимларимиз, журналистлар ва фуқаролар учун видеоролик тайёрлаяпмиз. Аниқ қилиб сизга айтаман, биз ички ишлар органлари — давлат хизматчисимиз. Давлат хизматчисини хоҳлаган одам, хоҳлаган вақтда тасвирга олиши мумкин ва хоҳлаган платформага ушбу видеони қўйиши мумкин. Бу ҳеч қаерда тақиқланмаган.
Лекин битта нарса мумкин эмас ва илтимос қилинади: ходимларнинг ишига халақит бериш керак эмас. Ички ишлар органлари ходимлари, Пост-патрул ва йўл-патрул хизмати ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойингизда ва хоҳлаганча тасвирга олишингиз мумкин”, — деди вазирлик матбуот хизмати раҳбари.
Мавзуга оид
21:31 / 02.02.2026
«Нега менга чўпчак гапирасан?» - президент Шайхонтоҳур тумани ИИБ собиқ раҳбарига танбеҳ берди
09:20 / 02.02.2026
Пойтахтда жиноятчиликка қарши курашишнинг янги босқичи бошланди
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
16:05 / 31.01.2026