Ҳайдовчиларга эслатма: 1 январдан кундузи чироқ ёқмай ҳаракатланиш жаримага сабаб бўлади
Ҳукуматнинг бу ҳақдаги қарори 2019 йил апрелида қабул қилиниб, эътирозлардан кейин ундаги талаб кучга кириши 2021 йил 1 январга сурилган эди. Жарима миқдори 111 500 сўмдан бошланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги қарори билан, Йўл ҳаракати қоидаларининг 138-бандига ўзгартириш киритилиб, куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситаларининг яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши кераклиги белгиланган эди.
Ўша вақтда жамоатчиликда пайдо бўлган кескин норозиликлар ҳисобга олиниб, мажбурий қоиданинг амал қилиши 2021 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилган эди.
Яъни ушбу талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланганди.
Бундан ташқари, мазкур қарор билан:
- 2020 йил 1 январдан мамлакатда ишлаб чиқариладиган барча автомототранспорт воситалари ички бозорга ишлаб чиқарувчи томонидан автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланган ҳолда чиқарилиши;
- Республикага чет элдан импорт қилинадиган автомототранспорт воситаларининг автоматик ёнадиган чироқлари бўлмаса, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига рухсат берилмаслиги каби чоралар белгиланган.
2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, сутканинг ҳар қандай вақтида яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган ҳайдовчилар жаримага тортилади.
МЖтКнинг 128-моддасига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда 111 500 сўм, бир йил ичида такрор содир этилса 223 минг сўм, бир йил ичида 3-марта содир этилса 669 минг сўм жарима солинади. 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилганда ҳайдовчи 892 минг сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойга маҳрум этиш билан жазоланади.
Айни пайтда Расул Кушербаев дохил бир гуруҳ депутатлар бу тартибни бекор қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Ички ишлар вазирлигига сўров киритган. Улар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талабни автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этмасликни сўрамоқда.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия Россия билан уруш учун бункерларни оммавий тайёрлашни бошлайди
Жаҳон | 18:20
-
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди
Жамият | 18:09
-
Германияда 14 нафар ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди
Жамият | 17:49
-
Бразилияда 17 ёшли қиз номаълум мухлиси юборган ширинликни еб вафот этди
Жаҳон | 17:24
Мавзуга оид

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади

08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди

18:39 / 16.05.2025