Бироқ хабарда “Моссад”нинг янги раҳбари исми келтирилмай, у “Д” деб белгиланган.
“Бугун (15 декабрда) бош вазир Бинямин Нетаняху “Моссад” директори ўринбосари Д.ни разведка хизматининг кейинги директори этиб тайинлашга қарор қилди. Д. “Моссад”нинг тажрибали фахрийси ҳисобланади”, дейилган хабарда.
Бош вазир девонхонасида таъкидланишича, ушбу тайинлов айни вақтда олий давлат лавозимларига тасдиқлаш бўйича давлат комиссиясида кўриб чиқилмоқда.
“Моссад”нинг амалдаги раҳбари Йоси Коэн ушбу лавозимга 2015 йил декабрда Нетаняху томонидан тайинланганди ва 2016 йил январда разведкага 5 йил раҳбарлик қилган Тамир Пардо ўрнини эгаллаганди.
















